28.04.2021 02:14
7186
Теглар
ОЧЛ. ОКМК «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. «Истиқлол» 90+6-дақиқада ғалаба голини урди

Осиё Чемпионлар Лигасининг 5-турида ОКМК мезбон жамоа «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда имкониятни бой берди ва мусобақани гуруҳ босқичидан якунлайдиган бўлди. 

«Шабоб Ал Аҳли» ва «Истиқлол» ўртасидаги баҳсда эса тожикистонликлар 90+6-дақиқада ғалаба голини уришди.

Сўнгги тўр олдидан «Истиқлол» биринчи (10 очко), «Ал Ҳилол» (10) иккинчи, «Шабоб Ал Аҳли» (4) учинчи, ОКМК (4) тўртинчи поғонага жойлашган. 

ОЧЛ, 5-тур, 27 апрель

ОКМК — Ал Ҳилол 0:3
Голлар: Вьетто (39), Гомис (47), Аш-Шаҳрони (58).
ОКМК — Ботирали Эргашев, Мирғиёс Сулаймонов, Аббос Отахонов, Бобур Йўлдошев, Акром Комилов (Шоҳруҳ Гадоев, 57) , Йован Жокич (Дилшод Жўраев, 57), Санжар Турсунов (Миржамол Қосимов, 67),  Мурод Тошматов, Санжар Шоаҳмедов, Ҳусниддин Ғофуров (Шероз Жалолов, 71), Александр Касьян (Зафар Полвонов, 46).
Ал Ҳилол: Ал Маюф, Ал Бурайк (Алолаян, 87), Чан,  Ал Булайҳи, Аш Шаҳрони, Кано, Отайф (Курди, 79), Вьетто (Ан Насср, 79), Каррильо (Баҳебри, 67), Ад Довсари, Гомис (Аш Шеҳри, 67).

Шабоб Ал Аҳли — Истиқлол 0:1
Гол: Алишер Жалилов (90+6).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар