27.04.2021 15:55
16800
«Ювентус» мавсум якунида ЕЧЛга йўлланма олмаса, Роналду клубни тарк этади. Унга икки клуб даъвогар

Криштиану Роналду ёзги трансфер ойнасида «Ювентус»ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда, дея ёзади Tuttosport.

Манбанинг хабар беришича, «Ювентус» мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, португалиялик форвард Туринни тарк этади. 36 ёшли ҳужумчи фаолиятини «Пари Сен-Жермен» ёки «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши кутилмоқда. Футболчининг агенти Жорже Мендеш Роналду борасида икки клубдан ҳам таклиф олган. 

Аввалроқ, «Реал» президенти Флорентино Перес Роналду Мадридга қайтмаслиги ҳақида маълум қилганди. Футболчининг ўзи эса Манчестерга қайтмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, «Ювентус» А Серия 33-туридан кейин 66 очко билан 4-ўринда бормоқда. Роналду 25та гол билан чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар