27.04.2021 08:01
9137
УEФА Ибраҳимович устидан тергов бошлади

УEФА «Милан» клуби ва Швеция миллий жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович устидан тергов бошлади. 

Ташкилот маълумотларига кўра, 39 ёшли форварднинг букмекерлик идораларига алоқадорлигини аниқлаш ва текширув ишларини олиб бориш учун инспектор тайинланди. 

Қоида бўйича букмекерлик компанияларида ҳиссаси бўлган футболчилар ФИФА ва УEФА ҳомийлигидаги мусобақаларда иштирок эта олишмайди. Қоидабузарлик учун 3 йилгача футболдан четлатилиш жазоси қўлланиши мумкин. 

Златан 2018 йилдан бери Bethard букмекерлик компаниясининг 10 фоиз улушига эгалик қилади.    

Эслатиб ўтамиз, Ибраҳимович бир неча кун аввал «Милан» билан шартномасини узайтирганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар