27.04.2021 11:26
1165
Пиоли: «Оғриқли мағлубият. Жамоадан кўпроқ нарса кутгандим»

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Сериянинг 33-туридан ўрин олган «Лацио»га (0:3) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Ҳал қилувчи эпизодларда рақибларимиз кўпроқ муваффақият қозонишди. Биринчи бўлимда яхшироқ ўйнадик ва ҳатто ҳисобни тенглаштиришимиз ҳам мумкин эди. Жамоадан кўпроқ нарса кутгандим, чунки яхшироқ ўйнаш учун барча фазилатлар бор. Аммо иккинчи голдан кейин ҳаммаси қийинлашди. 

«Милан» — кучли жамоа. Бунга тезда муносабат билдиришимиз керак. Оғриқли мағлубият. Тезкор гол ўтказиб юбориб, «Лацио»га энг кучли жиҳати — қарши ҳужумларга имкон бердик. 

Мавсумни тўғри нотада якунлаш учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак. Футболчилар мендек хафа бўлишди, чунки бу муҳим баҳс эди. Ўйинимиз даҳшатли бўлмади, аммо яхшироқ ишлашимиз керак», — дея Пиолининг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар