27.04.2021 01:36
3444
Теглар
ОЧЛ. «Шаржа» «Эйр Форс»ни мағлуб этиб, 1-ўрин билан плей-оффга йўлланма олди. Отабек Шукуров тўлиқ ўйнади

Осиё Чемпионлар лигаси 5-турида Ироқнинг «Эйр Форс» жамоаси БААнинг «Шаржа» клубига мағлубиятга учради.

Шаржаликлар гуруҳдаги 3-ғалабани қўлга киритиб, 11 очко билан гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришди. Шу куни расмий меҳмонлар сафида ўзбекистонлик яримҳимоячи Отабек Шукуров тўлиқ ўйин давомида тўп сурди.

ОЧЛ. 5-тур

«Эйр Форс» (Ироқ) - «Шаржа» (БАА) - 2:3
Голлар: Жеферсон Колазос 15, 52 - Холид Бавазир 25, Салим Солиҳ 35, 60.

Эйр Форс: Фаҳад Толиб, Аҳмад ал-Кафаже, Самиҳ Саид, Мустафо Муҳаммад (Лоай ал-Ани, 74), Ҳасан Матрук, Ҳумам Тариқ (Ҳусайн Жаббор, 73), Иброҳим Байиш, Муҳаммад Али, Шариф Абдулкадим (Амжад Радхи, 74), Али Козим, Жеферсон Колазос (Саиф Рашид, 83).
Шаржа: Одил Ал-Ҳусайни, Шаҳин Абдулраҳмон, Абдуллоҳ Ғаним, Али ал-Данҳани (Ҳасан Ал-Солиҳ, 80), Ҳолид Иброҳим, Ҳолид Бавазир (Абдулазиз ал-Кааби, 87), Отабек Шукуров, Муҳаммад Абдулбосит, Кайо, Луанзиньо (Саиф Рашид, 80), Салим Солиҳ (Игорь Коронадо, 69)

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар