27.04.2021 22:44
3394
Теглар
Неймар «ПСЖ» билан янги шартномаси ҳақида: «Масала деярли ҳал»

«ПСЖ» форварди Неймар клуб билан шартномани узайтириш борасида келишувга яқин эканини айтиб ўтди.

«ПСЖ» билан музокара олиб бораяпмиз. Ҳеч қандай босимни ҳис қилаётганимиз йўқ. Масала деярли ҳал.

Шартномам борасида ташвиш чекаётганим йўқ. Парижда жуда ҳам бахтлиман», - дея бразилияликнинг сўзларини келтирмоқда RMC Sport.

Аввалроқ, Неймар янги шартномасига кўра йиллик 30 миллион маош олиши ҳақида эълон қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар