27.04.2021 21:08
2757
Неймар: «Мақсадим - «Олтин тўп» эмас, Чемпионлар лигаси ғолиблиги. «Сити»ни мағлуб этиш учун ҳамма нарсага тайёрман»

«ПСЖ» форварди Неймар ЕЧЛ яримфинали доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйинимиз тобора яхшиланиб бораётганини барчамиз ҳис қилиб турибмиз. Ўтган мавсум финалгача етиб боргандик, бу йил эса турнирда ғолиб бўлиш учун ҳамма нарсани қилишга тайёрмиз. Ғалаба учун ишлашдан тўхтамаяпмиз. Бу йил ўтган йилгидан яхшироқ ва кучлироқ эканимизни биламиз.

«Бавария»ни мағлуб эта олдик, «Сити»ни ҳам тўхтатиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Ўзимни ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ ҳис қилаяпман. Рақибни мағлуб этиш учун ҳамма нарсага тайёрман.

Мақсадим - «Олтин тўп» эмас, Чемпионлар лигаси ғолиблиги. Хаёлимга келадиган биринчи нарса айнан ЕЧЛ чемпионлиги. Ишонаманки, келажакда энг аввало бу турнирда 2-3 марта ғолиб бўлганимни эслайман», - дейди бразилиялик форвард.

Маълумот учун, ПСЖ - «Манчестер Сити» баҳси 28 апрель, чоршанба куни соат 23:59да бошланади. Дастлабки баҳс Парижда, жавоб ўйини Манчестерда ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар