26.04.2021 08:49
4272
Куман: «Ла Лига ғолиблиги учун катта қадам ташладик. Бизга Гризманн каби ўйинчилар керак»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла Лиганинг 32-туридан ўрин олган «Вильярреал»га (2:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу – соврин сари катта қадам. Ҳар бир ғалаба олдинга ташланган қадам. Ҳар бир баҳс оғир. 

Ўтказиб юборилган голга яхши муносабатда бўлдик, имкониятлар яратдик. Якунда чарчадик, аммо яхши ҳимояландик. 

Баъзан терлашингиз керак. Рақиб кучли бўлиши ва йўлингизга тўсқинлик қилиши мумкин. Ўтказиб юборилган голдан кейин асабийлашмадик. 

Доим Гризманн ва унинг ҳаракатларидан мамнунман. У самарадорлик устида ишламоқда ва бугунги камбэкда муҳим ўйинчига айланди. Бу унга ва бизга ишонч бағишлайди. Жамоага у каби футболчилар керак. 

Жадвалда рақиблардан ортда қолаётганингизда, ўйиндан ўйинга ўтишингиз керак», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Маrca.

«Барселона» турнир жадвалида 71 очко билан 3-ўринда бормоқда. Лекин Каталония клуби захирадаги ўйинда ғалаба қозонса, пешқадам «Атлетико»ни (73) ортда қолдиради.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар