25.04.2021 08:37
6601
Ҳоланд Бундеслига рекордини янгилади

«Боруссия» Д ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Германия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган «Вольфсбург»га (2:0) қарши баҳсда дублга эришди. 

Gracenote'нинг маълумотига кўра, норвегияик футболчи Бундеслига тарихида 21 ёшгача энг кўп гол урган футболчига айланди – 38.   

Ҳоланд ушбу кўрсаткич борасида жамоадоши Жейдон Санчонинг (36) рекордини янгилади. 

20 ёшли ҳужумчи бу мавсумда Бундеслигада 25та тўп киритиб, тўпурарлар пойгасида Роберт Левандовскидан (36) сўнг 2-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар