24.04.2021 13:15
11328
Манба: Абрамович Путин билан муносабати бузилишидан қўрқиб, Суперлигадан воз кечди

«Челси» клуби эгаси Роман Абрамович Россия президенти Владимир Путин билан муносабати совуқлашмаслиги учун ҳам Европа Суперлигасини тарк этишга мажбур бўлди, дея ёзади Германиянинг Suddeutsche Zeitung нашри.

Манбанинг ёзишича, «Челси» хўжайини Роман Абрамович душанба куни Европа Суперлигаси Россия миллий манфаатларига зид экани ҳақида Кремелдан расмий хат олган.

«Газпром» Европа Чемпионлар лигаси ҳомийси ва ҳамкори саналади. Путин эса ФИФА президенти Инфантино билан яхши алоқада. Қолаверса, Санкт-Петербург шаҳри Европа чемпионати ўйинларига мезбонлик қилади. 2022 йилда айнан Питерда ЕЧЛ финали ўтказилиши кутилмоқда. «Зенит» Россия иқтисодиёти ва сиёсатида муҳим ўрин эгаллайдиган «Газпром»га қарашли ҳисобланади. Клуб ва «Газпром» УЕФА ва ФИФА билан яхши алоқаларни сақлаб келмоқда. Бу ерда сиёсат ўз сўзини айтди – Абрамович Россия президенти Путин билан муносабати бузилишидан қўрқди», - дея ёзади немис журналистлари.

Қайд этилишича, «Челси» клубининг Европа Суперлигасини тарк этиши сешанба куни лондонлик мухлисларнинг норозилиги туфайли эмас, душанба куни Кремелдан қабул қилинган хат билан боғлиқ бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Суперлиганинг 12та таъсисчи-клубларидан 8таси лигани тарк этди, «Реал», «Барселона», «Ювентус» ва «Милан» лойиҳадан чиққанини маълум қилмаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар