24.04.2021 21:41
952
Ислом Исмоилов: «Биргина хато ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Мағлубиятга лойиқ эмасдик»

«Турон» бош мураббийи Ислом Исмоилов Ўзбекистон Кубоги 2-туридан ўрин олган «Локомотив»га қарши (0:2) баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Авваламбор, бизни қўллаб-қувватлаш учун Тошкентга ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. 

Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик, деб ўйлайман. Биринчи бўлимда устунликка эришдик, бир қанча имкониятларга эга бўлдик. Томошабоп ўйин бўлди. Афсуски, биргина хато баҳс тақдирини ўзгартириб юборди.

Кубокда олдимизга, аввало, гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган.

Абдулазиз Абдурашидов? Ўтган мавсумда Про Лигада ажойиб ўйин кўрсатган. Лекин Суперлига ҳавоси бошқача. Бирданига мослашиш қийин. Унга қайсидир вазиятларда маҳорат ва тажриба етишмаяпти. Аммо ўз устида ишласа, унинг келажаги порлоқ.

Дарвозабоннинг хатоси? Бу мавсумда дарвозабонлар хатоси туфайли кўп бор очколар йўқотдик. Ўзбекистонда юқори даражали дарвозабон топиш қийин. Яхши дарвозабонларнинг шартномалари бор. Албатта, бу чизиқни кучайтириш борасида селекция ишларини олиб борамиз.

Кубок ўйинларида VAR йўқлиги? VAR борми ёки йўқми, асосий мақсадимиз — чиройли ўйин кўрсатиш. 

Кубок баҳсларида жавоб ўйини йўқлиги? ПФЛ буни ўйлаган бўлса керак. Фикримча, кейинги босқич уй-сафар тизимида ўтказилса, яхши бўларди», — дея Исмоиловнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар