24.04.2021 12:28
12569
Дибала Ла Лига грандидан қўнғироқ қилишганини ошкор қилди

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала «Атлетико» клубидан бўлаётган қизиқиш ҳақида маълум қилди.

«Атлетико» клубидан қўнғироқ қилишди. Менга эмас, трансферим билан шуғулланадиган агентим билан алоқага чиқишди. Улар мен билан гаплашиб олишни, Туриндаги вазиятимдан хабардор бўлишни исташган. Музокаралар уч кун ҳам, ярим йил ҳам давом этиши мумкин. 

Жамоадошим Альваро Мората «Атлетико» клуби, Мадрид ва унинг мухлислари ҳақида кўп яхши гапларни сўзлаб берди. «Атлетико» ҳозирда катта клубга айланган», - дея Дибаланинг сўзларини келтирган AS нашри.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилдан буён «Ювентус»да тўп суриб келаётган аргентиналик 27 ёшли форвард Турин клуби билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаётгани боис, «Юве»ни тарк этмоқчи.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар