24.04.2021 07:55
1313
Александр Касьян: «Чарчоқларга қарамай, майдонга фақат ғалаба учун тушамиз»

ОКМК ҳужумчиси Александр Касьяь ОЧЛ 4-туридан ўрин олган «Шабоб Ал Аҳли»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳаммага салом. Бизни ажойиб учрашув кутмоқда. Эртанги баҳс қолган ўйинлар каби жуда муҳим. Майдонга мураббийларнинг кўрсатмаларини бажариш учун ғалаба иштиёқида чиқамиз. 

Ҳар учинчи куни футбол ўйнаш футболчиларда жисмоний юкламаларни оширмоқда. Осон бўлаётгани йўқ. Лекин қаерга келаётганимизни билардик. Бу — Чемпионлар лигаси. Ҳеч кимга осон бўлмайди. Чарчоқларга қарамасдан, майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. ОКМК Ар-Риёдга олдига қўйган мақсадига эришиш учун келган», — дея Касьяннинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар