24.04.2021 20:05
8494
А Серия. Шомуродов голсиз сериясига чек қўйган ўйинда «Женоа» «Специя»ни мағлуб этди

Италия чемпионатининг 33-турида «Женоа» ўз майдонида «Специя»ни қабул қилиб, Скамакка ва Шомуродовнинг голлари эвазига ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик ҳужумчи 63-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 86-дақиқада тўп киритди ва 9 ўйиндан иборат голсиз сериясига барҳам берди. 

«Женоа» очколарини 36тага етказиб, 13-ўринга кўтарилиб олди. «Специя» 33 очко билан 15-поғонада қолди. 

А Серия, 33-тур
Женоа — Специя 2:0
24 апрель, «Луижи Феррарис» 
Голлар: Скамакка (62), Шомуродов (86).
Женоа – Перин, Бираски, Гольданига, Масьелло, Дзаппакоста, Стротман (Кассата, 90), Бадель, Пьяца (Беҳрами, 63), Кришито, Дестро (Шомуродов, 63), Пандев (Скамакка, 56). 
Специя – Проведель, Эрлич, Бастони, Виньяли (Агудело, 85), Терци (Шабо, 64), Лео Сена, Мажоре (Эстевес, 59), Побега, Жаси (Галабинов, 85), Фариас (Верде, 64), Нзола.
Огоҳлантиришлар: Терци (1), Кришито (18), Пандев (32), Нзола (37).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар