23.04.2021 20:28
10569
Зидан «Реал»нинг ЕЧЛдан четлатилиши ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Мадрид клуби Суперлигани тарк этмаётгани туфайли Чемпионлар лигасидан четлатилиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга жавоб қайтарди.

«ЕЧЛдан четлатилсак, бу бемаънилик бўлади. Чемпионлар лигасида тўп суриш ҳуқуқимиз бор экан, миш-мишларга эътибор қилмай, ўйинларга тайёргарлик кўраверамиз», - дейди франциялик мураббий.

Зидан «Бетис»га қарши ўйин олди таркибдаги муаммолар ҳақида ҳам гапирди.

«Кроос ёрдам бера олмайди, Модрич эса сафга қайтган. Азар ҳам биз билан бирга, у қайдномадан жой олади. Рамос ҳам тез орага сафга қайтади», – дейди Зидан.

Маълумот учун, «Реал» Суперлигани тарк этишни истамаётган уч клубдан бири бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар