23.04.2021 18:51
13701
Теглар
Роналду «МЮ»га қайтишга тайёр. Криштиану маоши камайишига рози

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»га қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда, дея тасдиқлайди La Gazzetta dello Sport.

Манбанинг ёзишича, 36 ёшли португалиялик форвард Турин клубини тарк этишга қарор қилган. «Ювентус» Чемпионлар лигасини тарк этгани ва А Серияда ҳам скудетто учун амалда курашдан чиққани сабабли клуб футболчининг йиллик 31 миллион евро маошини тўлашда молиявий муаммоларга дуч келиши ҳақидаги гап-сўзлардан хабардор. Шартнома 2023 йилга қадар белгиланган бўлса-да, томонлар ёзда битимни бекор қилишга қарши эмас. 

Қайд этилишича, Роналду «Манчестер Юнайтед»га ўтиш учун йиллик маоши 20 миллион еврогача пасайишига тайёр. Криштиану ўз агенти Жорже Мендешдан унга қизиқиш билдирган «МЮ» билан музокарага киришни сўраган.

Аввалроқ, италиялик инсайдер ва журналист Никола Скира «МЮ» раҳбарияти португалиялик форварднинг агенти Жорже Мендеш билан алоқага чиқиб, трансферни амалга ошириш имкониятини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди.

Роналду 2003-2009 йиллар давомида «Манчестер Юнайтед» сафида тўп сурганди. 2018 йилдан буён «Ювентус»да тўп сураётган футболчи А Серия жорий мавсумида 28 ўйинда 25та голга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» президенти Флорентино Перес Роналду Мадридга қайтмаслигини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар