23.04.2021 10:43
1698
Перес: «Суперлигасиз Мбаппе ва Ҳоланд трансферлари имконсиз» 

«Реал» президенти Флорентино Переснинг таъкидлашича, коронавирус туфайли юзага келган молиявий инқироз йирик трансферлар амалга ошишига халақит беради. 

«Ёзда катта трансферлар бўлмайди. Топ-клублардан кичикроқ жамоаларга пул тушмаса, ҳамма зарар кўради. 

Суперлигасиз нафақат «Реал», бошқа гранд клублар учун учун ҳам Мбаппе ва Ҳоланд трансферлари имконсиз», – дейди Перес El Larguero'га берган интервьюсида.  

Маълумот учун, Мбаппе бу мавсумда Лига1'да 23та гол ва 7та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ҳоланд эса Бундеслигада 25та баҳсда майдонга тушиб, 23та тўп киритди ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар