23.04.2021 14:26
8801
Теглар
«МЮ» Роналдуни қайтармоқчи. Клуб футболчининг агенти билан трансферни муҳокама қилди

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»га қайтиши мумкин, дея хабар бермоқда таниқли инсайдер ва журналист Никола Скира. 

Манбанинг ёзишича, «МЮ» раҳбарияти португалиялик форварднинг агенти Жорже Мендеш билан алоқага чиқиб, трансферни амалга ошириш имкониятини муҳокама қилган. Манчестерликлар Роналду ва «Ювентус» ўртасидаги вазиятни кузатиб бормоқда. 

36 ёшли форварднинг амалдаги шартномаси 2023 йилда якунига етса-да, «Ювентус» раҳбарияти клубнинг молиявий қийин ҳолатда эканлиги сабабли йиллик 31 миллион евро маош оладиган юлдузи билан хайрлашмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Роналду 2003-2009 йиллар давомида «Манчестер Юнайтед» сафида тўп сурганди. 2018 йилдан буён «Ювентус»да тўп сураётган футболчи А Серия жорий мавсумида 28 ўйинда 25та голга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» президенти Флорентино Перес Роналду Мадридга қайтмаслигини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар