23.04.2021 11:48
10186
Куман «Хетафе» билан ўйиндан сўнг 3 футболчини танқид қилди ва чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла Лиганинг 31-туридан ўрин олган «Хетафе»га (5:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Яхши натижа. Биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилдик ва кўплаб имкониятлар яратдик. Иккинчи бўлимда эса концентрацияни йўқотдик, тўп билан секин ҳаракат қилдик ва ўзимизга қийинчилик олиб келдик. 

Мингеса жароҳат олди. Дест майдонга тушишга тайёр бўлганида, у яна ўйнамоқчилигини айтди. Эътирозим унга ва шифокорларга эди. Оскар мавсумни яхши ўтказмоқда. Аммо ёшлар «Барса»да ҳар бир баҳсда фаол иштирок этиш кераклигини тушунишлари керак. Худди шу гаплар Педри ва Араухога ҳам тегишли.

Мингесани ғазабланганим учун эмас, балки Умтитига ўйин амалиёти бериш мақсадида ўзгартирдим. Самюэль Пикенинг ўрнини ҳам босиши керак эди. 

Чемпионлик учун курашда қолган 3 жамоадан («Атлетико», «Реал», «Севилья») кучлимиз деб ҳисобламайман. Улар ажойиб формада ва ўз ўйинларида ғалаба қозонишмоқда. 4та клубни ҳам қийин баҳслар кутиб турибди ва ғолиб номи муддатидан аввал аниқ бўлади, деб ўйламайман», — дея Куманнинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар