23.04.2021 09:11
1073
Ибраҳимович: «Имконият бўлса, умрим сўнгигача «Милан»да қоламан»

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович клуб билан шартномани узайтиргандан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Жуда хурсандман. Бу кунни кутган эдим.

Яна бир йил жамоада қоламан – бу энг муҳими. Ҳар доим Миланда ўзимни уйдагидек ҳис қилишимни айтганман. Бу ерда ишлаётганларнинг барчаси туфайли ўзимни клубнинг бир қисми сифатида ҳис қиляпман. Имконият бўлса, умрим охиригача шу ерда қоламан. 

Биринчи кунданоқ Пиоли билан ишлаш осон бўлди: у тўғри менталитетга эга, энергияга бой ва бу жамоани ўзгартиряпти. У жамоа билан иложи борича кўпроқ ютуқларни қўлга киритишни хоҳламоқда», – дея швециялик футболчининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар