23.04.2021 15:25
3596
«Барселона» президенти: «Суперлига – замон талаби, бу режа ҳали ҳам мавжуд»

«Барселона» клуби президенти Жоан Лапорта Каталония клубининг Европа Суперлигаси лойиҳасидан чиқмаётгани ҳақида гапириб, бу режа ҳали амалга ошиши мумкинлигига умид билдирди.

«Бу борада аввалдан ўз қарашимиз бўлган, ҳозир ҳам бор ва биз буни асослай оламиз. Лойиҳага эҳтиёткор муносабатдамиз, аммо Суперлига – бу замон талаби, зарурият. Бу масаладаги якуний қарорни директорлар кенгаши қабул қилади. Бизга ўхшаган катта клублар молиявий катта зарарлар кўраётгани туфайли бу борада ўз сўзларини айтиш имкониятига эга бўлишни исташади. Биз барчаси энг аввало спорт тамойиллари асосида бўлиши тарафдоримиз. 

Тушуниш лозимки, катта клубларда етарлича маблағ бўлмаса, катта футбол ҳам жиддий зарар кўради. Айрим клубларга нисбатан кузатилган босим туфайли жамоалар бу ғояни бошқача баҳолаб, лойиҳадан чиқишди. Аммо факт шуки, бу режа ҳали ҳам мавжуд», - дея Лапортанинг сўзларини келтирган Goal.

Маълумот учун, Европа Суперлигаси лойиҳасидан 9та клуб чиққанини эълон қилган бўлса, «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» турнирни тарк этишини эълон қилгани йўқ.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар