22.04.2021 18:40
2000
Ўзбекистон кубоги. «Шўртан» 90+2-дақиқадаги гол эвазига «Нефтчи»ни мағлуб этди

Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасида Ғузорда ўтган учрашув якунига етди.

Про лига клублари «Шўртан» ва «Нефтчи» ўртасида кечган баҳсда Ғузор клуби таркиб жиҳатдан қийин вазиятда бўлса-да, ўйинда ғалабага эришди.

Мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов бетоб бўлгани сабабли учрашувда Ботир Қодирқулов бошчилигида майдонга тушган ғузорликлар 90+2-дақиқада Ислом Шодмоновнинг ягона голи эвазига Фарғона клубини мавсумдаги илк мағлубиятни тан олишга мажбур қилишди – 1:0.

Қайд этиш жоиз, «Шўртан» таркибдаги муаммолари сабабли Про лига 5-тури доирасидаги «Динамо»га қарши учрашувни ўтказиб юборган эди.

Ўзбекистон кубоги. 1-тур.
«Шўртан» – «Нефтчи» - 1:0
Ҳакам
: Шуҳрат Ражабов
Гол: Ислом Шодмонов, 90+2.
«Шўртан»: 23. Акмал Раҳимов, 4. Шаҳзод Абдувоҳидов, 6. Элёр Омонжонов, 7. Бекзод Сувонов, 8. Жаҳонгир Қурбонбоев, 10. Ислом Шодмонов, 11 Асадбек Самариддинов, 14. Акром Баҳромов, 32. Руслан Йўлмуҳаммадов, 34. Шаҳбоз Жўраев, 66. Аҳмад Қобилжонов
«Нефтчи»: 1. Машҳур Муҳаммаджонов, 4. Шодиёр Ҳожиматов, 5. Дарко Станоевич, 6.Худойшукур Сатторров, 7. Собит Синдоров, 9. Отабек Зокиров, 10. Сардор Абдунабиев, 13. Абдул Азиз Юсупов, 22. Умар Адҳамзода, 33. Тоҳир Шамситдинов, 71. Руслан Розиев.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар