22.04.2021 15:37
15344
«Учта ўйин – ва «Манчестер Сити» чемпион». Гвардиола жорий мавсум энг қийин экани ва «МЮ»нинг юқори спорт формасига киргани ҳақида

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг чемпионликка яқин келгани ва асосий таъқибчи бўлиб турган «МЮ» ҳақида гапирди.

«Астон Вилла»га ютқазсак, яна барчасини хавф остига қўйган бўлардик. Чунки бизни таъқиб этаётган «Манчестер Юнайтед» энг яхши спорт формасига кирди. Шунга қарамай, бутун мавсум давомидаги меҳнатларимиз эвазига биз бу рақибдан юқорироқ туришга ҳақлимиз. «МЮ» билан ўртамизда яхшигина тафовут ҳосил қилдик, энди қолган ўйинларда ҳам нима қилишни биламиз – шунчаки бугунгидек ўйнаш лозим.

Чемпионат ва кубокда «Лидс» ва «Челси»га мағлубиятга учраганимиздан кейин футболчилар яхши тайёргарлик кўришганди. Кубок финали доирасидаги «Тоттенҳэм» ва Чемпионлар лигаси яримфиналидаги «ПСЖ»га қарши баҳсдан аввал «Вилла» устидан ғалаба жуда муҳим эди. Жорий мавсум ҳаётимиз давомидаги энг қийини бўлмоқда. Ҳар қанча қийинчиликка дуч келмайлик барчасини яхши нотада тугатишимиз шарт. Учта ўйин – ва биз чемпионлармиз», - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, «Сити» 33 ўйиндан кейин 77 очко билан АПЛ турнир жадвалида 1-ўринда бораётган бўлса, «Юнайтед» 32 ўйин билан 66 очко жамғариб 2-ўринни банд этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар