22.04.2021 13:24
6299
«Реал» президенти: «Суперлигасиз Мбаппе ва Ҳоланднинг трансферини амалга ошириш имконсиз»

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес Европа Суперлигаси лойиҳаси амалга ошмагани ёзги трансфер ойнасига ҳам таъсир қилишини айтиб ўтди.

«Ушбу ёзда катта трансферлар кузатилмайди. Бир нарсани тўғри тушуниш лозим, қачонки пуллар бой клублардан бюджети кичик бўлган клубларга ўтиб айланмаса, бу барчага салбий таъсир қилади. Бу аҳволда Мбаппе ёки Ҳоланднинг трансферини амалга ошириш имконсиз. Бу фақат «Реал» эмас, барча клубларга таалуқли. Суперлигада катта трансферларни амалга ошириб бўлмайди. 

Ёзда Мбаппени сотиб ололмаган тақдиримизда ҳам мухлислардан кимдир бошини деворга уради деб ўйламайман. Улар клуб қўлдан келганича ҳаракат қилгани, аммо трансферни амалга оширишнинг иложи бўлмаганини тўғри тушунишади», - дея Переснинг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» форварди Килиан Мбаппе Париж клуби билан амалдаги шартномасини узайтиргани йўқ. Аввалроқ, франциялик ҳужумчининг ёзги трансфер ойнасида «Реал»га ўтмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар