22.04.2021 10:35
5485
Перес: «Ювентус» ва «Милан» Суперлигадан чиқишгани йўқ, «Барселона» эса ўйлаяпти»

«Реал» президенти Флорентино Перес Суперлига лойиҳасининг келажаги борлигини айтди. 

«Англияда 6 клубнинг пул йўқотиши орқали қолган 14тасининг маблағга эга бўлишини таъминлаш мумкин эмас. Шу тариқа Испанияда кучли учлик ютқазиб, қолганлар ғалаба қилишади. Бундай ҳолат давом этиши мумкин эмас, бойлар пул йўқотишмоқда. 

«Ювентус» ва «Милан» лойиҳани тарк этишмади, «Барса» эса ўйламоқда. Эҳтимол, биз ниманидир ўзгартирамиз: унга Премьер-лига ва Ла Лиганинг энг яхши 4тадан клуби киритилади. Асосийси, катта клублар бир-бири билан ўйнашади ва болалар футбол кўришади.  

Футбол катта жамоаларга таянади. Ҳар доим шундай бўлган. Роналду ва Мессининг қарама-қаршилиги нафақат «Реал» ва «Барселона», балки бутун Испания ва жаҳон футболи учун ажойиб бўлди», — дея Переснинг сўзларини келтиради El Larguero.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни «Милан» мухлислар хотиржамлиги учун Суперлигадан чиққанини эълон қилди. «Ювентус» лойиҳага ишонишини, аммо уни ҳозир амалга ошириш имконияти жуда пастлигини таъкидлади. «Барселона» эса ҳатто Суперлигага кирмаганини, бунинг учун директорлар кенгаши розилиги кераклигини маълум қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар