22.04.2021 11:42
4875
Чеферин: «Пересга унга бўйсунадиган УЕФА президенти керак»

УЕФА президенти Александр Чеферин «Реал» президенти Флорентино Переснинг танқидига жавоб қайтарди. 

Эслатиб ўтамиз, Перес «Ювентус» президенти Андреа Аньеллини иккиюзламачиликда айблагани учун Чеферинни қоралаганди. 

«Перес менга ўхшаган президентни ёқтирмайди? Бу лавозимимда қолиш истагимни кучайтиради. 

Пересга унга бўйсунадиган ва хоҳлаган ишини қилишга имкон берадиган президент керак. Мен эса Европа ва жаҳон футболига фойда келтириш учун ҳаракат қиламан», — дея Чефериннинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар