22.04.2021 18:15
3837
«Бухоро» Даврон Файзиевни истеъфога чиқарди. Клубни Анвар Бердиев бошқаради

Про лига жорий мавсумида дастлабки истеъфо юз берди. «Бухоро» клуби жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев истеъфога чиқарилгани ҳақида эълон қилди.

«Бухоро» жамоаси ушбу мавсумда ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган. Шундан келиб чиқиб жамоамизнинг охирги икки учрашувда кўрсатган натижалари клуб раҳбарияти томонидан танқидий руҳда кўриб чиқилгач, бош мураббий ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Клуб раҳбарияти Даврон Файзийев билан дўстона хайрлашди. 

«Бухоро» жамоаси Даврон Орифовичга миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилаб қолади. 

«Бухоро» жамоаси бош мураббийи этиб Aнвар Бердиев тайинланди. Aнвар Қурбоновичга мураббийлар Сергей Лебедев ва Суҳроб Қобиловр яқиндан ёрдам беришади», - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Даврон Файзиев жамоада январь ойида иш бошлаган бўлса-да, чемпионат стартидан олдин бухороликлар раҳбарияти Анвар Бердиев ва Сергей Лебедовни жамоага таклиф этгач, Файзиевнинг клубни тарк этиши ҳақида гап-сўзлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар