22.04.2021 23:14
6152
«Барселона» Суперлигадан чиқмаганини эълон қилди: «Лойиҳадан воз кечиш тарихий хато бўлади»

«Барселона» Европа Суперлигаси бўйича баёнот берди. 

«Барселона» Европанинг аксарият йирик футбол клубларининг фикрлари билан ўртоқлашди ва ҳозирги ижтимоий-иқтисодий шароитни ҳисобга олган ҳолда жаҳон футболининг молиявий барқарорлигини сақлаб қолиш учун таркибий ислоҳотлар зарур деб ҳисоблайди. 

Футбол — дунё бўйлаб мухлисларга эга энг асосий спорт тури. Шу нуқтайи назардан, «Барселона» директорлар кенгаши шошилинч равишда Суперлиганинг таъсисчиларидан бирига айланиш таклифини қабул қилди. 

Бу лойиҳа футбол мухлисларига тақдим этилаётган маҳсулотнинг сифати ва жозибадорлигини оширишга мўлжалланган. Ундан воз кечиш тарихий хато бўлади. Шошилинч ҳаракатларга йўл қўймаслик учун чуқур таҳлил керак. Бу эса сабр-тоқат ва хотиржамликни талаб қилади.

«Барселона» жамоатчиликнинг муносабатини қадрлаши, шубҳасиз. Шу билан бирга клуб ҳаддан ташқари босим ва қўрқитиш жараёнларини ноўрин деб ҳисоблайди», — дейилади клуб баёнотида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар