21.04.2021 10:03
581
Ҳюистра: «Бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди»

«Пахтакор» бош мураббийи Питер Ҳюистра ОЧЛ 3-туридан ўрин олган «Шаржа»га (1:4) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз учун ёмон натижа. Рақиб сафидаги бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди. Кайо барча ишни бажариб берди. Энди кейинги баҳс ҳақида ўйлашимиз керак. 

Гуруҳдаги ҳолатимиз жуда ёмонлашди. Энди фақат ғалабалар бизга ёрдам бериши мумкин. 

Юқори савияли футболчиларнинг кетиши таъсир қилади. Беллашувни ҳал қиладиган ўйинчиларнинг ўрнини тўлдириш қийин. Машарипов йўқ, энди ёшларни ўстиришга интиламиз. Улар шундай ўйинларда ўсиб боришади. Ўз кучимизга ишониб, навбатдаги баҳсга тетик ҳолда ҳозирлик кўришимиз зарур.

Рашидовнинг ҳолатини кейин билиб оламиз. Умид қиламанки, у ҳали бизга ёрдам беради.

«Шаржа» гуруҳда жуда яхши ҳолатда. Лекин жамоалар деярли яқин савияда ва ҳали барча нарса ўзгариб кетиши мумкин», — дея Ҳюистранинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар