21.04.2021 16:10
8647
«Сизларга панд бердим». «Ливерпуль» хўжайини Клопп, футболчилар ва мухлислардан узр сўради

«Ливерпуль» клуби хўжайини Жон Генри Европа Суперлигаси бекор қилингач, клуб мухлисларига мурожаат билан чиқди.

«Сўнгги икки кун давомида келтирилган ноқулайликлар учун «Ливерпуль»нинг барча мухлислари олдида кечирим сўрамоқчиман. Яна бир карра айтишим керак – мухлисларнинг қўллаб-қувватлашисиз Суперлига лойиҳаси амалга ошмас эди. Англияда ҳеч ким бошқача ўйлаши ҳам мумкин эмас. Сиз буни аниқ тушунтириб қўйдиниз ва биз сизни эшитдик. Шахсан ўзим сизни эшитдим.

Мухлислар клублари билан фахрланишлари учун барча ишни қилаётган Юрген Клопп ва жамоа футболчиларидан узр сўрайман. Бўлиб ўтган воқеаларда уларнинг ҳеч қандай дахли йўқ. Шунга қарамай энг ноқулай аҳволга айнан улар тушишди ва бу адолатдан эмасди. Буни англаш мен учун оғир. Мен сизларга панд бердим. Барча танқид ва негативларга жавобгар шахс менман», - дея Жон Генрининг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити», «Челси», «МЮ», «Арсенал», «Тоттенҳэм» ортидан «Ливерпуль» ҳам Европа Суперлигасидан чиқишини эълон қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар