21.04.2021 12:51
5779
«Шабоб Ал Аҳли» билан ўйинлар – ҳал қилувчи тўқнашув». Миржалол Қосимов ва Санжар Турсунов ўйин олдидан

Осиё чемпионлар лигаси «A» гуруҳи 3-тур доирасидаги ОКМК – «Шабоб Ал Аҳли» учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида бош мураббий Миржалол Қосимовга Санжар Турсунов ҳамроҳлик қилди.

«Бизни жуда ҳам муҳим ўйин кутмоқда. Ўтган ўйинда мағлуб бўлганимиз туфайли ҳам «Шабоб Ал Аҳли» билан бўладиган икки баҳс ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ўйлайманки, «Шабаб Ал Аҳли» ҳам шу фикрда. Рақиб ҳам ўтган тур мағлуб бўлди ва ҳар иккала жамоа эндиликда фақат ғалаба учун курашади.  Гуруҳимизда бўш жамоанинг ўзи йўқ ва осон ўйинлар ҳам йўқ. Ҳар бир баҳс муҳим аҳамиятга эга. Бўлажак учрашувга тайёрмиз. Футбол шундай ўйин ва унда ғалаба билан мағлубият ёнма-ён юради. Ўтган ўйиндаги хатоларимиз хусусида хулосалар қилинди, футболчилар билан гаплашиб олдик. «Шабоб Ал Аҳли» билан ўйинда хатоларни йўққа чиқаришга ҳаракат қиламиз. Яхши ва чиройли ўйнаб, имкон қадар кўпроқ вазиятлар содир этишга уринамиз»

—  «Шабоб Ал Аҳли» билан ОКМК гуруҳда бир хил вазиятда ва очколар бўйича ҳам тенглик. Гуруҳда сизлар 3-ўрин, рақиб эса 4-поғонада. Бу жиҳат эртанги ўйинга қай даражада таъсир қилади?
— Ҳар иккала жамоа бир хил ҳолатда. Дастлаб дуранг ўйнадик ва ўтган турда мағлубиятга учрадик. Шу боисдан ҳам аввал таъкидлаганимдек қаторасига иккита ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳал қилувчи бўлади. Бу тўқнашув кимнидир имкониятларини оширса, ким учундир имкониятларни ёпади. Шу тарафлама ҳам мазкур ўйинлар янада қизиқ бўлади.

— Мағлубият бўлажак ўйинларда ўз таъсирини кўрсатадими?
— Бу яхши тарафга ҳам ёки ёмон томонлама ҳам таъсир қилиши мумкин. Хатолардан хулоса чиқарган ҳолда бўлажак ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Хато ва камчиликларни бартараф этиб, баҳсда муваффақият қозонишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўл йўқ. Мақсад мухлисларимизни хурсанд қилиш, дейди Миржалол Қосимов.

«Ўйинда фақат ғалаба учун чиқамиз. Ҳозирги вазият шуни тақозо этади. Ўзимизнинг хатоимиз туфайли гуруҳда шундай вазиятга тушиб қолдик. Шу боис фақат ғалабани қўлга киритишга бор кучимизни сарфлаймиз. Мураббийимизнинг гапларига қўшиламан, ўтган ўйиндаги мағлубият яхши томонлама ҳам ёки аксинча тарафга ҳам таъсир этиши мумкин. Баҳс жуда ҳам қизиқарли бўлади. Бизга ҳам, рақибга ҳам ютуқ керак. Ҳар иккалла томон бир ҳил ҳолатда. Шуниси аниқки, бўлажак баҳсда фақат ғалаба учун курашамиз», - дея ОКМК футболчиси Санжар Турсуновнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, ОЧЛ 3-тури доирасидаги ОКМК – «Шабоб Ал Аҳли» ўйини бугун, 21 апрель соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар