21.04.2021 12:22
10475
Теглар
Мбаппе Мадриддан уй қидиришни бошлади

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Мадриддан уй қидиришни бошлади,  деб хабар беради Goal. 

Манбага кўра, франциялик футболчи клубини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда. Лекин Мадриддан уй қидириш унинг «Реал»га ўтишини англатмайди. Эҳтимол, Мбаппе пулларини кўчмас мулк шаклида сақлашни мақсад қилган бўлиши мумкин.

Ҳужумчи бу мавсумда «ПСЖ» сафида барча турнирлар доирасида 40та ўйин ўтказиб, 33та гол урди ва 10та голга ассистентлик қилди.

Аввалроқ Париж клуби Мбаппени 120-150 млн еврога сотиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар