21.04.2021 14:31
9306
«Хатони тан олиш ҳам – таҳсинга лойиқ иш». УЕФА президенти Суперлига тўхтатилганига муносабат билдирди

УЕФА президенти Александер Чеферин Европа Суперлигаси лойиҳаси расман тўхтатилганига муносабатини билдирди.

«Олдин ҳам айтгандим, хатони тан олиш ҳам таҳсинга лойиқ ҳаракат. Бу клублар катта хатога йўл қўйишди. Шунга қарамай, улар аллақачон сафга қайтишди ва нафақат бизнинг турнирлар балки бутун Европа футболига ўз сўзларини айта олишларига аминман. Ҳозир энг муҳими биз яна ўз йўналишимизда давом этишимиз, аввалги бирлигимизни тиклаб, биргаликда олға боришимиз лозим», - дея Чефериннинг сўзларини келтирмоқда УЕФА.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Европанинг 12та клуби иштирокида Европа Суперлигаси ташкил этилгани расман эълон қилинган, сешанба оқшомида эса бир қатор клублар мухлислар ва айрим ташкилотларнинг босими туфайли янги лигадаги фаолиятини тўхтатишини эълон қилгач, турнир расман тўхтатилгани маълум қилинди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар