21.04.2021 16:36
3985
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси ОФК қарорига кўра жаҳон чемпионатида қатнашади

Осиё футбол конфедерацияси Кувайтда бўлиб ўтиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё чемпионатини бекор қилганди. 

Мусобақа регламентига асосан турнирда муваффақиятли иштирок этган 5та жамоа 2021 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши керак эди. Шу сабабли, мазкур квоталар ОФК Ижроия қўмитаси белгилаб берган мезонга кўра тақсимланди.

«Куни кеча ўтказилган ОФК Ижроия қўмитасининг йиғилиш баённомасига биноан Литва мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этадиган миллий жамоалар номи маълум бўлди.

Мазкур жамоалар номини аниқлашда уларнинг сўнгги Осиё чемпионатларидаги иштироки ҳисобга олинди. Унга кўра футзал бўйича Ўзбекистон, Япония ҳамда Эрон миллий жамоалари жаҳон чемпионати-2021 баҳсларига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди», - дейилади ЎФА хабарида.

Шунингдек, Ироқ, Ливан, Таиланд ва Вьетнам жамоалари мундиалнинг қолган 2та йўлланмаси учун плей-офф турнирида ўзаро баҳс олиб борадиган бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар