21.04.2021 15:31
12823
«Атлетико», «Интер» ва «Милан» ҳам Суперлигадан чиқишини эълон қилди. Турнирни тарк этишини маълум қилмаган учта клуб қолди

«Атлетико» клуби Суперлигадан чиқиши масаласида бошқа таъсисчи-клубларни хабардор қилгани ҳақида расман эълон қилди.

«Атлетико» директорлар кенгаши чоршанба куни эрталаб йиғилиш ўтказиб, Суперлига ва бошқа таъсисчи-клубларни лойиҳада иштирок этмаслигимиз ҳақида хабардор қилдик. 

«Атлетико» ушбу турнирга душанба куни ҳозирда аллақачон мавжуд бўлмаган шароит ва вазиятда қўшилган эди. Клуб учун «рохибланкос»ни бир оилага айлантирган жамоанинг барча мухлислари билан яхши алоқаларни сақлаб қолиш жуда муҳим. 

Жамоа футболчилари ва мураббийлари клубнинг бу қароридан қониқиш ҳосил қилиб, спортдаги меҳнатсеварлик ва натижалар бошқа ҳар қандай мезондан устун туриши кераклигини қўллаб-қувватлашди», - дейилади Мадрид клуби хабарида.

Шунингдек, «Интер» ва «Милан» клублари ҳам Европа Суперлигаси сафидан чиқишини расман эълон қилди.

Шу тариқа, ҳозирга келиб 12та таъсисчи клуб орасидан фақатгина «Реал», «Барселона», ва «Ювентус» Суперлигадан чиққанини ҳали расман эълон қилгани йўқ.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар