20.04.2021 14:40
2504
Зафар Полвонов ОЧЛ 2-турининг энг юқори баҳоланган футболчисига айланди

ОФК Осиё Чемпионлар лигаси 2-тури сарҳисобини келтириб, турнинг энг яхши футболчиларини эълон қилди.

Унга кўра, ОКМК – «Истиқлол» (2:3) учрашувида дубль қайд этган олмалиқликлар ҳужумчиси Зафар Полвонов Осиё Чемпионлар лигаси 2-турида энг юқори баллга лойиқ кўрилиб, турнинг энг яхши футболчисига айланди.

Тожикистон клубига қарши ўйинда Зафар Полвонов 2та гол уриш билан бирга ўйин давомида 10та аниқ узатмани амалга оширган ва ҳаракатлари учун 8,3 баллга лойиқ кўрилган. Қолган тўрт футболчининг балли 8,1дан ошмаган.

Аввалроқ, ОФК расмий сайти Зафар Полвоновни ОЧЛ 2-тур рамзий жамоасига ҳам киритган эди.

Маълумот учун, Зафар Полвонов ОЧЛ 2-туридан кейин 3та гол билан тўпурарлар рўйхатидан 2-ўриндан жой олган. Эроннинг «Фулад» клуби форварди Лусиано Мендес ҳисобида 4та гол бор.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар