19.04.2021 11:36
3823
Пирло «Аталанта»дан учралган мағлубият ва Роналдунинг ўрни ҳақида гапирди

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Сериянинг 31-туридан ўрин олган «Аталанта»га (0:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Кучли жамоага қарши яхши ўйин. Якунда рақибга омад кулиб боқди. Хафамиз, камида 1 очкога лойиқ эдик. 

«Аталанта» билан майдоннинг ҳар бир қисмида дуэллар бўлишини билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Ишончли тарзда тўпни назорат қилдик, яхши ишладик. 

Роналду бу мавсумда 25та гол урди ва «Аталанта» билан биринчи баҳсда ҳам зўр ўйнаганди. Криштиану бундай ўйинларга мос келади ва у – бизнинг асосий тўпураримиз. Унинг «қотиллик» инстинктисиз қолганимизда қийин бўлади. Аммо бугун усиз ҳам имкониятлар яратдик, мағлубиятда унинг йўқлиги роль ўйнамади. 

Фақат ўзимизга эътибор қаратишимиз керак. Агар бугунгидек ғайрат билан ўйнасак, мақсадимизга эриша оламиз, албатта», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар