19.04.2021 17:17
9428
«Аталанта» ва яна икки клуб «Ювентус», «Милан» ва «Интер»ни А Сериядан четлатишга чақирди

Италиянинг бир қатор клублари Европа Суперлигасида иштирок этмоқчи экани аниқ бўлган «Ювентус», «Милан» ва «Интер» клубларини А Сериядан четлатишни сўрашмоқда.

La Repubblica’нинг хабар беришича, Европа Суперлигаси яратилиши ортидан А Серия клубларининг навбатдан ташқари ўтказган шошилинч йиғилишида «Аталанта», «Верона» ва «Кальяри» клублари раҳбарияти А Сериянинг учта гранд клуби - «Ювентус», «Милан» ва «Интер»ни чемпионат ўйинларидан четлатишга чақирган.

Европа Суперлигасида иштирок этмоқчи бўлган ушбу клублар янги мусобақа йўлга қўйилганча Италиядаги ички турнирларни тарк этмоқчи эмас.

Маълумот учун, А Серия 31-туридан кейин «Интер» 75 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, «Милан» 66 очко билан 2-ўринда, «Ювентус» 62 очко билан 4-ўринда бормоқда. «Аталанта» эса 64 очко билан 3-поғонадан жой олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар