18.04.2021 11:44
2234
Куман: «Умид қиламанки, бу Мессининг «Барса» сафида Испания Кубогидаги сўнгги ўйини эмас»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман «Атлетик»ка (4:0) қарши Испания Кубоги финалидан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Одатий ҳисоб эмас, аммо Кубок ғолиблигига лойиқ эдик. Голни узоқ кутишга тўғри келди, вазиятлар яратаётгандик. Ишончли тарзда тўпга эгалик қилдик ва 1:0дан сўнг ҳар томонлама мукаммал ўйнадик.

Де Йонг ва Месси – ажойиб футболчилар. Лео йиллар давомида дунёнинг энг яхши футболчиси эканлигини исботлади. У жуда самарали. Аммо Френки ва жамоанинг қолган футболчиларини ҳам таъкидлаш керак. Ҳамма ғайриоддий даражада ўйнади ва совринга ҳақли эди.  

Умиқ қиламанки, бу Мессининг «Барса» сафида Испания Кубогидаги сўнгги ўйини эмас. Унинг қолишини истаймиз», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар