18.04.2021 17:26
8716
Теглар
А Серия. «Женоа» «Милан»га мағлуб бўлди, Шомуродов захирадан майдонга тушди

Италия А Серияси 31-тури доирасида «Женоа» сафарда «Милан»га қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Ребич ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқада Дестро фарқни йўққа чиқарди – 1:1.

68-дақиқада эса Скамакка кутилмаганда ўз дарвозасига автогол киритиб, миланликларнинг ҳисобда олдинга чиқиб олишига сабаб бўлди – 2:1. 

74-дақиқада Баллардини Скамакка ўрнига Элдор Шомуродовни майдонга туширди. Шунга қарамай, якунда Жанлуканинг автоголи «Женоа»нинг мағлубиятига сабаб бўлди.

Натижада миланликлар 66 очко билан 2-ўринда қолган бўлишса, генуяликлар 32 очко билан 14-ўриндан жой олган.
 
А Серия. 31-тур
Милан – Женоа - 2:1
Голлар
: 1:0 – 13 Ребич, 1:1 – 37 Дестро, 2:1 – 68, автогол Скамакка.
Милан – Доннарумма, Кьер, Тео, Томори, Калулу (Диогу Далот, 62), Салемакерс (Браим Диас, 63), Беннасер (Тонали, 74), Чалхонўғлу, Кессиэ, Ребич, Рафаэл Леау (Манжукич, 63).
Женоа – Перин, Гильоне (Бираски, 57), Масьелло, Гольданига, Стротман (Бехрами, 83), Радованович, Зайц, Бадель, Кассата (Пандев, 74), Дестро (Пьяца, 57), Скамакка (Шомуродов, 74).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар