17.04.2021 16:00
3067
Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ ўйинига тайинланди

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ташкил этиладиган Осиё чемпионлар лигаси «Е» гуруҳи баҳсларида фаолият олиб бориш учун ўзбекистонлик назоратчи ва ҳакамларни таклиф этилган.

ЎФА хабарига кўра, «E» гуруҳи 2-тури доирасида кечадиган Қатарнингн «Ар-Райян» ва Эроннинг «Персеполис» баҳси ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди. Илгиз Танташев ушбу ўйинда бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради. 

Маълумот учун, ушбу ўйин бугун, Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланиши режалаштирилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар