17.04.2021 14:16
548
Ўзбекистон кубоги. «Бухоро» — «Динамо» учрашуви бошқа санага кўчирилди

Ўзбекистон кубоги В гуруҳидан ўрин олган «Бухоро» — «Динамо» учрашуви аввалдан белгилангани каби 21 апрелда эмас, 20 апрелда ўтказилади. 

«Истиқлол» футбол клуби мавсумни давом эттира олмаслиги маълум бўлгач, ЎзПФЛ кубокда унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки жамоа иштирокида яна бир саралаш учрашувини ўтказди ва унда «Ғиждувон» клуби Тошкентда «Чиғатой»ни мағлуб этиб, гуруҳ босқичининг сўнгги иштирокчисига айланди. Ўз-ўзидан «Бухоро» ва «Ғиждувон» клублари бир гуруҳдан жой олди. 

Жорий мавсумга қадар «Бухоро» клубининг асосий стадиони ўйинларга тайёр бўлмагани учун, жамоа уй учрашувларини Ғиждувондаги стадионда ўтказадиган бўлди. Саралаш натижасидан келиб чиқиб, «В» гуруҳининг илк турида Бухоро вилоятининг икки клуби бир кунда уй учрашувини ўтказишига тўғри келади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, майдон эгаси бўлган «Ғиждувон» клуби «Сурхон»га қарши 21 апрель куни майдонга чиқади. Бунда «Бухоро» ва «Динамо» клубларининг Про лига сўнгги турида дам олганликлари ҳам инобатга олинган. Гуруҳ босқичининг қолган учрашувлари аввалдан белгиланган вақтларда ўтказилади», - дейилади ПФЛ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бунгача «Динамо» жамоасининг «Шўртан»га қарши Про Лига доирасида 16 апрель куни ўтказлиши лозим бўлган ўйини ҳам рақиб жамоа сафида таркиб борасидаги муаммолар туфайли номаълум муддатга қолдирилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар