17.04.2021 17:32
3845
Роналду «Аталанта» билан ўйинда «Ювентус»га ёрдам бера олмайди

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Серия 31-тури доирасидаги «Аталанта»га қарши баҳсда жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду майдонга туша олмаслигини маълум қилди. 

«Таркибимизда жиддий йўқотиш бор. Криштиану сон мушакларидаги жароҳати сабабли «Аталанта»га қарши ўйинда бизга ёрдам бера олмайди. Шу боис уни Бергамога олиб келмадик. Умид қиламизки, Криштиану чоршанба куни таркибга қайтади», - дея Пирлонинг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

«Аталанта» — «Ювентус» учрашуви 18 апрель, якшанба куни Бергамодаги «Атлети Адзурри» стадионида ўтади. Баҳс соат 18:00да бошланиши режалаштирилган. 

Маълумот учун, Роналду А Серия жорий мавсумида 27 ўйинда 25та гол ва 3та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар