17.04.2021 22:01
7870
ОЧЛ. «Пахтакор» Ироқ клубини мағлуб эта олмади

Осиё Чемпионлар лигаси 2-тури доирасида «Пахтакор» Ироқнинг «Эйр Форс» клубига қарши майдонга тушди.

Учрашув давомида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди ва томонлар нурсиз дурангга рози бўлишди – 0:0.

Натижада «Пахтакор» кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозона олмай, 2 очко билан 2-ўринда қолди. Ўтган ўйиндаги ғалабаси эвазига 3 очкога эга «Шаржа» 1-ўринда бормоқда.

Гуруҳдаги иккинчи учрашув «Трактор» - «Шаржа» баҳси соат 23:00да бошланади.

ОЧЛ. 2-тур. 17 апрель
«Эйр Форс» (Ироқ) - «Пахтакор» - 0:0
Ҳакам
: Ҳусайн Яҳё (Ливан)
«Эйр Форс»: Фаҳад Толиб, Аҳмад Иброҳим, Маузам Жаббор, Самиҳ Саид, Иброҳим Баеш, Каррар Набил, Луай Аланий, Али Кадҳим, Муҳаммад Али Аббуд, Ҳусайн Жаббор (Шариф Абдулкарим, 68), Мустафо Муҳаммад.
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев (Шерзод Аъзамов, 90), Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Иброҳимхалил Йўлдошев, Аброрбек Исмоилов (Шароф Муҳиддинов, 64), Сардор Собирхўжаев, Ҳожимуҳаммад Эркинов, Драган Черан, Сардор Рашидов (Шерзод Темиров, 78), Эрен Дердийўқ (Диёр Холматов, 64).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар