17.04.2021 00:35
3505
Теглар
Мухлис йўқ, гол ҳам йўқ. Наманганда томошабинларсиз ўтган ўйиндан фотогалерея

Натижаларидан кўра, кўпроқ мухлислари билан фахрлана оладиган «Навбаҳор» Суперлига 6-тури доирасида чемпионатда аутсайдер бўлиб турган «Турон»га қарши майдонга тушди.

Одатда Наманганда ўтадиган учрашувлар турнинг энг эътиборли баҳсига айланарди. Аншлаг кузатиладиган баҳсларда майдон ёки ўйин атрофида эътиборга молик воқеа рўй берарди. Бу сафарги учрашувда эса «Навбаҳор» ўйинидан фақат битта нарса ёдда қолди – учрашув мухлисларсиз ўтгани. Айнан шу жиҳат бошқа баҳсларда билинмаслиги мумкин, аммо Намангандаги баҳс учун ноодатий ҳолат саналади.

«Навбаҳор»нинг «Пахтакор»га қарши сўнгги турдаги ўйинидан кейин аксарият маҳаллий мухлисларнинг тартибсизлиги сабабли ЎФА қарори билан ўйин томошабинларсиз ўтказилди. Шу боис бўлса керак, баҳс нисбатан зерикарли ўтди. «Лочинлар» сўнгги ўриндаги «Турон» дарвозасига йўл топа олмай, кетма-кет 4-ўйинида ҳам ғалаба қозона олмади – 0:0.

Қуйида Tribuna.uz мухбирининг Намангандаги учрашувдан тайёрлаган эксклюзив фотогалереясини томоша қилинг:

Суратлар муаллифи – Боймирза Халилов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар