16.04.2021 11:50
1246
«ПСЖ» «Манчестер Сити»га қарши ўйингача Неймар билан шартномани узайтирмоқчи

«ПСЖ» ҳужумчи Неймар билан янги шартнома имзолашга яқин. 

Француз клуби 29 ёшли футболчи билан битим узайтирилганини Чемпионлар Лигаси яримфинали доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйингача (28 апрель) эълон қилмоқчи.  

Янги шартноманинг асосий деталлари февраль ойидаги музокараларда ҳал этилган. Сўнгги пайтларда клуб ҳужумчи билан унинг маоши ва бонусларини муҳокама қилмоқда. 

L'Equipe'нинг ёзишича, Неймар 2027 йилгача мўлжалланган битим имзолайди. 

Неймар бу мавсумда Лига 1да 13та ўйин ўтказиб, 6та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар