16.04.2021 17:29
1607
Теглар
Неймар ЕЧЛда ҳафта қаҳрамони деб топилди

«ПСЖ» форварди Неймар Чемпионлар лигасида ҳафта қаҳрамони деб топилди.

ЕЧЛ 1/4 финал жавоб баҳси доирасидаги «ПСЖ» - «Бавария» (0:1) ўйинида бразилиялик ҳужумчи бир марта дарвоза устунини нишонга олган бўлса, бир қатор вазиятларда унинг зарбасини Нойер қайтариб қолди. Шунга қарамай, «ПСЖ» сафарда қўлга киритган ғалабаси (3:2) билан яримфиналга йўлланма олди.

Неймардан ташқари ҳафта футболчиси номига «Реал» яримҳимоячиси Каземиро, «Манчестер Сити» хавбеки Илкай Гундўған ва «Челси» футболчиси Кристиан Пулишич номзоди ҳам бор эди.

Маълумот учун, ЕЧЛ яримфинал ўйинлари 27-28 апрель, жавоб баҳслари 4 ва 5 май кунлари ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар