16.04.2021 13:37
1504
Манба: «Реал» Модрич билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди

Яримҳимоячи Лука Модрич яна бир мавсум давомида «Реал»да ҳаракат қилади. 

AS'нинг ёзишича, томонлар шартномани 2022 йил ёзигача узайтириш борасида келишувга эришишди. 

Янги битимга кўра, 35 ёшли хорватнинг маоши камаяди. 

Модрич «Реал»да 9 мавсумдан бери тўп тепади. У «қаймоқранглилар» сафида 4 бор ЕЧЛда, 2 бор Ла Лигада ғолиб бўлди ва 2018 йили «Олтин тўп»ни қўлга киритди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар