16.04.2021 11:27
10293
Хосе Рейна фаолиятидаги энг хавфли рақибни айтди

«Лацио» дарвозабони Хосе Рейна ўзи ўйнаган лигаларни таққослади ва энг кучли рақибни айтди. 

«Англияда камроқ ҳимояланишади. Италияда ўйин темпи сустроқ ва тўхталишлар кўп, Англия ва Германия тезлик борасида устун. 

Мен учун энг хавфли рақиб Дидье Дрогба эди. «Ливерпуль» ва «Челси» ўртасидаги ўйинлар ҳар доим қийин бўлган ва у менга жуда кўп муаммолар туғдирган», – дея Рейнанинг сўзларини келтиради Futbol Emotion.   

Испаниялик 38 ёшли посбон фаолияти давомида «Барселона», «Вильярреал», «Ливерпуль», «Наполи», «Бавария», «Милан» ва «Астон Вилла» клубларидан ҳаракат қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар