15.04.2021 08:28
1404
Питер Ҳюистра: «0:2дан ўйинга қайтганимиз инобатга олинса, дуранг ёмон натижа эмас»

«Пахтакор» бош мураббийи Питер Ҳюистра ОЧЛнинг 1-туридан ўрин олган «Тракторсози»га (3:3) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Биринчи бўлимда ўйин асабий кечди. Баҳсга киришиб кетишимизга вақт талаб қилди. Иккинчи бўлимда тезкор икки гол ўтказганимиздан сўнг ўйинимизни намойиш қилдик. Афсуски, яна пенальтидан тўп ўтказиб юбордик. 

Ғалабани қўлдан чиқарганимиз ёмон, аммо 0:2дан кейин ўйинга қайтдик. Шу сабабли дуранг жуда ёмон натижа эмас.

Ғалаба қозонишга яқин эдик, бироқ хатодан сўнг дарвозамизга иккинчи пенальти белгиланди. Балки, бу навбатдаги ўйинлар учун фойдали бўлар. Хатолардан хулоса чиқарамиз ва шунга яраша тайёргарлик кўрамиз», — дея Ҳюистранинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар